МАИ субъектлари учун платформа
Муҳим ахборот инфратузилмаси киберхавфсизлиги
CII Control — «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонун, ПҚ-167 ва 3570-сон низом талабларини бир жойда юритиш учун платформа. Объектларни тоифалаш ва реестрга киритишдан тортиб ҳодисалар, рисклар ва раҳбариятга ойлик ҳисоботгача ҳар бир иш ўз масъули, муддати ва ҳуқуқий асоси билан кўринади.
| Мажбурият | Асос | Муддат |
|---|---|---|
| Тоифалаш ишларини якунлаш3570, 6-банд | 3570, 6-банд | 30 иш куни |
| Реестрга киритиш аризаси (T02), далолатнома тасдиқлангач3570, 14-банд | 3570, 14-банд | 5 иш куни |
| Ўзгаришдан кейин тоифани қайта кўриб чиқиш3570, 15-банд | 3570, 15-банд | 30 иш куни |
| Масъул ходим тайинлангани ҳақида ДХХни хабардор қилишПҚ-167, 5-банд | ПҚ-167, 5-банд | ўз вақтида |
| Масъул ходимлар аттестациясиПҚ-167, 5-банд | ПҚ-167, 5-банд | уч йилда бир марта |
| Киберхавфсизлик ҳодисаси ҳақида ДХХ ва ишчи органни хабардор қилишПҚ-167, 1-илова, 12-банд | ПҚ-167, 1-илова, 12-банд | дарҳол |
3570-сон низомдаги муддатлар иш кунларида белгиланган; платформа уларни календарь кунларида, яъни эҳтиёткорлик билан ҳисоблайди.